Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича штаб ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Штабда турли соҳаларда, жумладан, инвестицияларни жалб қилиш ва янги ишлаб чиқариш объектларини ташкил этиш, ташқи савдо, транспорт ва транзит бўйича салоҳиятни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни тарғиб қилиш, импортни оптималлаштириш ва бошқа муҳим йўналишларга ихтисослашган кичик гуруҳларга тақсимланган мамлакат вазирликлари ва идоралари ходимлари фаолият кўрсатмоқда.
Штаб ходимлари маҳаллий тадбиркорлар, ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар ўз амалиётларида дуч келадиган тизимли ва хусусий характердаги муаммоларни аниқлаш мақсадида улар билан манзилли тарзда ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Қабул қилинган маълумотлар ҳар томонлама таҳлил қилинади, унинг натижалари асосида тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ва алгоритмлар ишлаб чиқилади. Тадбиркорлар муаммоли масалалари ҳам ўрганилиб, аниқланган масалаларни бартараф этиш юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларга кўрсатмалар берилмоқда.
Штабда кўрилаётган амалий чора-тадбирлар самарадорлигини назорат қилиш механизми жорий қилинган, тегишли мувофиқлаштирувчи кичик гуруҳ тадбиркорлар билан бевосита мулоқотда бўлиб, вазирлик ва идоралар тадбиркорлар мурожаатларига қанчалик тез ва самарали жавоб бераётганини аниқлайди.
Ҳар бир кун охирида штаб фаолияти натижалари юзасидан тезкор ҳисобот шакллантирилади ва таҳлил қилиш учун ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича ҳукумат комиссиясига юборилади.
Ушбу таҳлил давомида аниқланган тизимли муаммолар инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, саноатни ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун энг қулай шарт-шароитлар яратиш, тадбиркорларни молиявий қўллаб-қувватлаш янги механизмларини жорий қилиш, фойдали логистика йўналишларини кашф этиш, янги истиқболли бозорларга чиқиш ва хорижий шериклар билан инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш мақсадида ҳар томонлама ўрганилмоқда.
Алоқага чиқиш учун маълумотлар: колл-марказ: + 998 71 238 52 52; бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси “ишонч телефони” рақами: 1100; Савдо-саноат палатаси: + 998 71 150 60 06; бизнес-омбудсман: + 998 71 202 09 06. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”