date
views 1 418

Украинадаги уруш сабабли глобал иқтисодий ўсиш 1 фоизга пасайиши мумкин

Украинадаги уруш сабабли глобал иқтисодий ўсиш 1 фоизга пасайиши мумкин
Фото: news.un.org
Россиянинг Украинага бостириб кириши глобал иқтисодий ўсишни 1 фоизга пасайтириши мумкин, дейилади БМТнинг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) ҳисоботида.

«Ўтган йилнинг сентябрида жаҳон иқтисодиёти 3,6 фоизга ўсиши тахмин қилинганди. Эндиликда ўсиш 2,6 фоизни ташкил этиши тахмин қилинмоқда ва бунинг асосий сабаби Украинадаги уруш», - деди ЮНКТАД глобаллашув ва тараққиёт стратегияси бўлими директори Ричард Козул-Райт.

Қайд этилишича, инфляция ўсмоқда, ривожланаётган мамлакатлар эса бир триллион долларлик қарзга эга.

ЮНКТАД ҳозирги вазиятда ривожланаётган мамлакатларни қўллаб-қувватлаш бўйича аввал қабул қилинган молиявий чоралар етарли эмаслигини билдирди.

«Жаҳон иқтисодиёти истиқболлари шиддат билан ёмонлашмоқда, бу йил жаҳон иқтисодиётининг ўртача ўсиши 2,6 фоизни ташкил этади, ўтган йили бу кўрсаткич 5,5 фоизга тенг бўлганди», - деди ЮНКТАД бош котиби Ребека Гринспан.

Гринспан ХВЖ ва Жаҳон банкини зудлик билан чоралар кўришга чақирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Украинадаги уруш сабабли глобал иқтисодий ўсиш 1 фоизга пасайиши мумкин