Россиялик рестораторлар ўзбекистонлик мева-сабзавот, газмол ва вино ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлар. Бу ҳақда РИА Новостига Россия рестораторлари ва отельерлари федерацияси (РРОФ) президенти Игорь Бухаров маълум қилди.
РРОФ раҳбари Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов билан учрашган. Унда томонлар Россия ресторанлари ва меҳмонхоналари учун Ўзбекистон маҳсулотлари етказиб берилишини муҳокама қилишган.
“Бизни сабзавот, мева, ёнғоқлар қизиқтиради. Ўзбекистонда бир қанча агросаноат кластерлари бор. У ерда пахтадан газлама тайёрловчи ва меҳмонхона ва ресторанлар учун мато тўқувчи енгил саноат кластерлари ҳам бор. Уларнинг виночилик кластерлари бор ва улар бу маҳсулотни етказиб беришга тайёрлар”, - деди Бухаров.
Унинг сўзларига кўра, илгари Ўзбекистон маҳсулотлари асосан фақат бозорга етказиб берилган, ресторанлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.
“Биз май ойида россиялик етказиб берувчи ва харидорлар билан махсус тадбир ўтказилишига келишиб олдик. Унга рестораторларни таклиф қиламиз ва улар маҳсулотларни татиб кўриб, тўғридан-тўғри шартнома тузишади”, - деди РРОФ раҳбари.
Ўтган йил якуни бўйича Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги товар айирбошлаш учдан бирга ортиб, рекорд даража – 7,5 миллиард долларга етган. Жорий йилнинг биринчи ойларида савдо кўрсаткичлари 50 фоиздан зиёдга ошган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия иштирокида ташкил этилган 2 мингдан ортиқ қўшма корхона муваффақиятли фаолият юритмоқда, Россиядан мамлакат иқтисодиётига жалб қилинган инвестициялар ҳажми 10 миллиард доллардан зиёдни ташкил этмоқда. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди