Ўзбекистонда Солиқ кодексига фойда солиғидан озод қилиш бўйича ўзгартиришлар киритилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев маълум қилди.
Унга кўра махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари фойда солиғидан улар томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб:
- 3 миллион доллардан 5 миллион долларгача миқдорда — 3 йил муддатга;
- 5 миллион доллардан 15 миллион долларгача миқдорда — 5 йил муддатга;
- 15 миллион доллари ва ундан юқори миқдорда инвестициялар киритилганда — 10 йил муддатга озод этилади.
Таъкидланишича, ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга президентнинг 2021 йил 14 сентябрдаги «Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5243-сон қароридаги вазифалар ва эркин иқтисодий зоналарнинг 100 дан ортиқ иштирокчилари мурожаатлари асос бўлган.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрида Ўзбекистон Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилганди. Шавкат Мирзиёев 16 март куни Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюриб, солиқ маъмурчилигини ислоҳ қилиш ва соҳага ахборот технологияларини кенг жорий этиш масалалари юзасидан ўтган йиғилишида соҳада амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтган эди.
«Сўнгги 5 йилда биз мутлақо янги солиқ тизимини яратдик. 2020 йилда кўп муҳокамалар бўлганда ҳам биз янги Ўзбекистон бошланишига муносиб бўлган янги Солиқ кодексини қабул қилдик. 13 тадан 9 тага солиқ турлари камайтирилди. Осмондан олиб қилганимиз йўқ. Шароитлардан келиб чиқиб қилдик. Одамлар қачон биздан рози бўлади? Солиқ юки камайиб, даромадларимиз ошсагина, рози бўлади», — деган эди давлат раҳбари. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди