17:11 / 22.04.2022
1 839

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларидаги тоғолди ва тоғли туризм учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади

Шаҳрисабз ва Қамаши туманларидаги тоғолди ва тоғли туризм учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади
Шавкат Мирзиёев иштирокида Қарши шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди «Дарё».

Президент 2022 йили вилоятга оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 800 миллиард сўм кредит ресурслари ажратилганини таъкидлади. Унинг айтишича, 23 мингта кичик лойиҳалар амалга оширилиб, 30 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади.

«2022 йилда Бандликка кўмаклашиш ва жамоат ишлари, ‘темир’, ‘аёллар’ ва ёшлар’ дафтарлари жамғармалари ҳисобидан, жами 160 миллиард сўм йўналтирилади. Вилоятда 11 минг нафар фуқароларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларга ўқитиш мақсадида Туркия, Япония, Жанубий Корея ва бошқа хорижий давлатлардан 21 нафар малакали мутахассис жалб қилинди. Ушбу мақсадларга қўшимча 2-3 миллион доллар ажратилади», — дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, республика бюджети ҳисобидан шароити энг оғир маҳаллаларда инфратузилма ва суғориш тизимларини яхшилашга 42 миллиард сўм ажратилади. Шаҳрисабз ва Қамаши туманларидаги тоғолди ва тоғли туризм ҳудудларининг инфратузилмасини яхшилаш мақсадида бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади. Лидер тадбиркорларни жалб қилиб, аҳоли билан кооперация ташкил этишга 42 миллиард сўм йўналтирилади.

Масъулларга ҳоким ёрдамчилари билан бирга, деҳқончилик ва боғдорчиликка ихтисослашган 251 та маҳаллани лидер тадбиркорлар орқали ривожлантириш чораларини кўриши кераклиги топширилди.

Бундан ташқари, деҳқонларни экишга тайёргарлик кўриши, уруғ, кўчат, ўғит сотиб олиш ва бошқа харажатлар учун иккинчи чоракда вилоятга қўшимча 33 миллиард сўм йўналтирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Шаҳрисабз ва Қамаши туманларидаги тоғолди ва тоғли туризм учун бюджетдан 100 миллиард сўм ажратилади