
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида уйининг томорқасида кўкнори етиштираётган шахс аниқланди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 16 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Ўрта қишлоқ» МФЙда яшовчи Х.И.нинг томорқаси холислар иштирокида кўздан кечирилган. Текширув давомида фуқаро 4 квадрат метр ер майдонида жами 100 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланиб, текшириб кўришлик учун ашёвий далил тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар. Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Мазкур жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг», — дея огоҳлантиради идора. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар