01:26 / 02.05.2022
3 175

Ҳайит намози қандай ўқилади?

Ҳайит намози қандай ўқилади?
Рамазон ҳайити намози 2 май куни Тошкент шаҳрида соат 05:40 да, бошқа ҳудудларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.

Рамазон ҳайити - Ийдул фитр дейилади. Бу кун мусулмонлар учун хурсандчилик, шодлик, кенгчилик ва байрам кунидир. Бу кун ўзгача шукуҳ ва фазилатга эга. Мусулмонларнинг икки муборак байрамларидан бири ҳисобланади.

Ҳайит байрамларида ёшу-қари, бойу-камбағал жамият вакилларининг барчалари шоду-хуррам бўлишиб, бир-бирларига хурсандчилик изҳор қиладилар. Шу билан бирга, масжидларда ҳайит намози адо этилади.

Тўлиқ ният қуйидагича қилинади: Шу вақтда вожиб бўлган Рамазон (ёки Қурбон) ҳайити намозини барча такбирлари билан шу имомга иқтидо қилиб, юзимни Каъбанинг бир тарафига қаратиб, холис Аллоҳ учун ўқишга ният қилдим.

Ҳайит намозини ўқиш тартиби қандай - Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тайёрланган видеолавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳайит намози қандай ўқилади?