Вазирлар Маҳкамасининг «2022—2026 йилларда Тошкент шаҳри ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар беради Norma.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
- Тошкент шаҳрида 2022—2026 йилларда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини 1,6 бараварга, саноат маҳсулотлари ҳажмини 1,4 бараварга, хизматлар ҳажмини 3 бараварга ҳамда қурилиш ишлари ҳажмини 1,6 бараварга оширишни назарда тутувчи шаҳар ва туманлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар параметрлари;
- ҳудудларда аҳоли билан ўтказилган учрашувлар давомида билдирилган таклифлар ва аҳолини узоқ йиллардан буён қийнаб келаётган мавжуд муаммоларни тезкор бартараф этишга қаратилган ҳамда амалий тадбирларни ўз ичига олган «йўл харитаси»;
- 2022 йилда Тошкент шаҳрида муҳандислик-коммуникация, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича комплекс тадбирлар.
Қарор билан шундай тартиб ўрнатилдики, унга кўра:
- ҳар ойда туманлар сектор раҳбарлари халқ депутатлари кенгашларида лойиҳалар ижроси юзасидан ҳисобот бериб боради;
- ҳар ой якуни билан Тошкент шаҳар ҳокими халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашида лойиҳа параметрларини ва кўрсаткичлари ижроси ҳамда эришилган натижаларни муҳокама қилиб боради;
- ҳар чоракда бош вазирнинг ўринбосарлари тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари иштирокида жойларга чиққан ҳолда, ўз йўналишлари бўйича лойиҳа вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ўрганишлар ўтказади ва зарур тадбирларни белгилайди;
- ҳар чорак якуни билан лойиҳа ижроси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисларида кўриб чиқилади ва амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Президент Администрациясига ахборот киритиб борилади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 6 майдан кучга кирган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда