Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ғалаба боғига ташриф буюрди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида президент «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Маълумот учун, ушбу мажмуа Иккинчи Жаҳон урушида беш ўғлидан айрилган Зулфия ая Зокирова, унинг садоқатли келинлари ва етим қолган набиралари хотирасига бағишлаб барпо этилган. У ўзбек халқининг урушдаги йўқотишлари, тинчлик учун кураши тимсоли сифатида боғ марказидан ўрин олган. Шу маънода «Матонат мадҳияси» урушда ўз боласидан, ўз ёридан жудо бўлган барча оналар, барча аёллар шарафига ўрнатилган муаззам обидадир.
Боғда Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам жам бўлган. Президент улар билан суҳбатда халқимизга табрикларини йўллаган.
«Бугун ушбу Ғалаба боғида туриб, муҳтарам фахрийларимизни, бутун халқимизни қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклайман. Бундай дамларда қаҳрамон ота-боболаримиз хотирасини ёдга олиб, уларнинг жасорати олдида таъзим қиламиз. Уларнинг тинчлик ва озодликка бағишлаган серқирра ҳаёт йўли келгуси авлодлар учун ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган буюк меросдир», – дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари бу маскан уруш оқибатларини, тинчлик қадрини ёдга солишини таъкидлаган.
«Бугун дунё таҳликали бўлиб бораяпти. Ҳар дақиқа синовли бўлаяпти. Бу бизга ҳам таъсир қиладими? Албатта, таъсир қилади. Лекин халқимиз ҳаётига шу таъсирни камайтириш бўйича чоралар кўряпмиз. Меҳнатимиз билан, бирдамлигимиз билан, Худо хоҳласа, бу синовлардан ҳам ўтамиз», – дейди президент.
Вазирлик ва идоралар, жамоатчилик вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйган.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда