Тошкент шаҳридаги Мовий гумбазлар хиёбонида 13 май куни «Қаҳва ва чой—2022» биринчи фестивали (Tashkent Coffee & Tea Festival 2022) бошланади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, 15 майга қадар давом этадиган ушбу анжуманда қаҳва, салқин ичимликлар, какао, смузи ва бошқа муаллифлик ичимликлари намойиш этилади. Бундан ташқари, фестиваль доирасида ўтказиладиган Tea&Coffee Expo кўргазмасидан Ўзбекистоннинг энг яхши қаҳва қовурувчиларидан қаҳва доналарини харид қилиш мумкин бўлади. Янги иш бошлаган тадбиркорлар эса ўз қаҳвахонаси учун франшиза харид қилиши мумкин.
Тадбирда соҳанинг энг сўнгги янгиликлари ва қаҳва дамлаш учун аксессуарлар ҳам намойиш этилади. Шунингдек, фелтивал дастурдан семинарлар, маърузалар, маҳорат дарслари ва дегустациялар, бариста касби тўғрисидаги давра суҳбати ва бошқа кўплаб тадбирлар ҳам ўрин олган.
Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон баристалар уюшмаси ва «Макон» телеканали ҳамкорлигида ташкил этилади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар