Аи-80 маркали бензин нархи 6800 этиб белгиланди.
Фото: «Дарё» / Дилшод Шарипов
Тошкент шаҳридаги «Ўзбекнефтгаз»га тегишли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида Аи-80 маркали бензин нархи кўтарилиб, 6800 сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» хабар қилмоқда.
Ушбу маркадаги бензин нархларининг ошиши 2021 йил декабрдан бери кузатилмаганди. Ўша вақтда компания Аи-80 бензин нархини 6500 сўм этиб белгиланганди.
Республика товар-хом ашё биржаси Ўзбекистонда 2021 йил бошидан буён автомобиль бензини сегментида нархларнинг ўсишига оид маълумотларини эълон қилганди. Унга кўра, Аи-80 бензини нархи ўртача 63,2 фоизга ўсган. Кейинчалик Ўзбекистонда 2022 йилдан бошлаб Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечиш режалаштирилаётгани хабар қилинди. Унинг ўрнига Аи-92 бензини ишлаб чиқарилиши айтилганди.
Бензин нархлари кескин кўтарилгандан сўнг ноябрь ойининг иккинчи ярмига келиб биржа савдоларида Аи-80 маркали бензин нархи тушишни бошлади.
17 ноябрь савдоларда бензин нархи 9 миллион 365 минг сўмгача тушиб, 15 ноябрга нисбатан 8 фоизга арзонлашган. 18 ноябрь куни эса 9 миллион 180 минг 500 сўмга пасайиб, 9 фоизга арзонлашган. 22 ноябрь ҳолатига кўра бензин нархи ҳамон тушишда давом этмоқда. Биржа матбуот хизматининг маълум қилишича, 15–21 ноябрь кунлари бензиннинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 10 129 400 сўмдан 9 168 400 сўмгача, яъни 9,5 фоизга пасайган. 23 ноябрь куни Ўзбекистон биржа савдоларида Аи-80 маркали бензин нархи бир ҳафтада 15 фоизга арзонлашгани маълум бўлди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади