Фото: Халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлигида 2022 йилнинг 27 май куни Финляндия Ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти бош директори бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Учрашувда Халқ таълими вазирлиги масъуллари ҳамда Финляндия делегацияси аъзолари иштирок этди.
Дастлаб, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ҳудудий миллий марказларига Финляндия экспертларини жалб этиш масалаларига тўхталиб ўтди.
Ўз навбатида Финляндия томони ҳам мазкур жараёнга методистларни жалб этиш, ўқитувчиларни сертификациялаш, уларга методик ва амалий кўмак берилиши ҳақида фикр билдирди.
Учрашув давомида икки томон хусусий таълим ташкилотлари мутахассисларини ҳам Ўзбекистон халқ таълими тизимига жалб этишга келишиб олди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар