13:25 / 03.06.2022
1 031

Сурхондарёда жуда катта миқдорда опий гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлганлар ушланди

Сурхондарёда жуда катта миқдорда опий гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлганлар ушланди
Фото: ИИБ ахборот хизмати
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси, Божхона қўмитаси ва вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида тезкор тадбир ўтказилган.

2022 йил 25 май куни мазкур маълумотга асосан «Қорадори-2022» кенг қамровли профилактик тезкор тадбирига мижоз сифатида жалб этилган 2 нафар ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ходими 140 минг доллар эвазига И.Б.дан 20 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини сотиб олиш учун Денов туманидаги кафеларнинг бирида у билан учрашган.

Шартли харидорлар И.Б.га пулни кўрсатиб, 20 килограмм опий гиёҳвандлик моддаси борлигига ишонч ҳосил қилишгандан сўнг пулни беришларини айтишган. Пулларни кўргач у гиёҳванд моддаларни олиб келиб беришини маълум қилган.

2022 йил 26 май куни соат 3:30 ларда И.Б. Денов тумани ҳудудида опийни яшаш уйидан олиб чиқиб, белгиланган жойга келаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан кўлга олинган.

Ундан олинган, 20 та скотч ўрамга махсус қадоқланган модда ҳодиса жойида кечиктириб бўлмас ҳаракатлар ўтказиш вақтида очиб кўрилганда, қизғиш рангли ўткир ҳидли опий гиёҳвандлик моддасига ўхшаш модда экани аниқланган.

Шундан сўнг 20 дона ўрамдаги гиёҳвандлик моддаси далилий ашё тариқасида холислар иштирокида процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан 2022 йил 26 май куни И.Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 246-моддаси, 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Сурхондарёда жуда катта миқдорда опий гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлганлар ушланди