Дрезден технология университети (Германия) олимлари таъкидлашларича, инсон жигарининг ёши инсоннинг ёшига умуман боғланмаган. Жигарнинг ёши ҳеч қачон уч ёшдан ошмайди, деб ёзди «ScienceAlert».
Фото: «ScienceAlert»
Жигар ҳужайралари ёшини таҳлил қилиш усулини ишлаб чиққан немис олимларига кўра, инсоннинг ёшидан қатъи назар, жигар доим ёшлигича қолади. Жигардаги ҳужайраларнинг тикланиш жараёни организмдаги умумий қариш жараёнларига умуман боғланмаган.
Жигар ҳужайраларининг тикланиши — инсон организимидан зарарли моддаларни чиқариш билан шуғулланувчи аъзонинг тўғри ишлаши учун муҳим жараён. Жигар танадаги заҳарли моддаларни қайта ишлаш ва чиқариб ташлаш жараёнида унинг ҳужайраларига зиён етади, бироқ ҳужайраларнинг тикланиш жараёни сабабли яна олдинги ҳолатига қайтади.
«Организмимиздаги аксарият ҳужайралар бизнинг геномимизнинг иккитадан нусхасига эга, жигардаги айрим ҳужайралар эса кўплаб нусхаларини ярата олади. Жигардаги оддий ҳужайралар тахминан бир йилда бир марта янгиланиб олади, бошқа аъзолар ҳужайраларининг янгиланиш жараёни эса анча суст, улардаги ҳужайралар 10 йилгача яшайди», — деди Дрезден технология университети олими Олаф Бергманн.
«Ушбу механизм (ҳужайраларнинг тез-тез янгиланиши — таҳр.) кейинчалик саратонга айланувчи жигар хасталикларида ҳам ишлайдими-йўқми, шуни аниқлашимиз зарур», — қўшимча қилди Бергманн.
Дрезденлик олимлар жигар ёшини аниқлаш усулини энди инсон юрагида ҳам қўллаб кўришмоқчи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди