date
views 2 012

Фарғонада қассоб йигит ўз кушхонасида сўйиб кетилгани айтилмоқда

Фарғонада қассоб йигит ўз кушхонасида сўйиб кетилгани айтилмоқда
Фарғона вилоятининг Қува туманида 37 ёшли қассобнинг мурдаси тан жароҳати билан хонадонидаги кушхонадан топилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

«Xabar.uz»нинг суд-тиббий экспертизасининг хулосасига таяниб ёзишича, қассобнинг ўлимига бўйин олд юзаси юқори қисмидаги мушаклари қон томирлари шикастланиши ортидан қон кетиши натижасида вафот этган. Шунингдек, мурда кўздан кечирилганда бошқа тан жароҳатлари ва улардан қолган излар ҳам аниқланган.

«Ҳолат юзасидан ўттиздан ортиқ шахслар сўроқ қилинган. Уларнинг аксарияти марҳумдан ҳақдорлиги, қассобнинг қарзлари турли қора мол ва қўйларни насияга олгани натижасида ҳосил бўлганини билдирган», — дейилади хабарда.

Бош прокуратура вакилининг сўзларига кўра, мазкур ҳолат юзасидан ҳақиқатни аниқлаш мақсадида бир қатор тергов ҳаракатларини ўтказмасдан туриб, уни жиноят қурбони бўлганини аниқлаш имкони йўқлигини инобатга олиб, 6 июнь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада қассоб йигит ўз кушхонасида сўйиб кетилгани айтилмоқда