6 ва 7 июнь кунлари айни ўша вақтда қамоққа олинган Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаровнинг имзоси орқали «E-qaror» электрон платформасида 24 та ҳужжат жойлангани ҳақида ёзгандик.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон вилояти адлия бошқармаси томонидан 6 ва 7 июнь кунлари қабул қилинган қарор ва фармойишларнинг қонунийлиги жойига чиқиб ўрганилмоқда.
Ўрганиш давомида 2022 йил 6 июнь куни соат 9:43 ва 21:18 оралиғида ҳамда 7 июнь куни 18:10 ва 21:07 оралиғида ҳокимлик девонхонаси мудири С. Қодиржонов томонидан Б.Ҳайдаровга тегишли электрон рақамли имзодан фойдаланилган ҳолда «E-qaror» платформасида 26 та қарор ва фармойишлар имзоланган.
«UZINFOCOM» МЧЖ мутахассислари томонидан Андижон шаҳар ҳокими Б.Ҳайдаровнинг «E-qaror» электрон тизимидаги шахсий кабинети Адлия вазирлигининг кўрсатмасига асосан блокланди.
Ушбу жараёнда ҳужжатларни сохталаштириш эҳтимоли борлигини инобатга олиб, тегишли материаллар прокуратура органларига юборилади. Ҳар бир қабул қилинган қарорнинг қонунийлиги ўрганиб бўлмагунча, уларни ижрога қаратиш мақсадга мувофиқ эмаслиги юзасидан тегишли ижрочи органларга хабарлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 июнь куни Андижон шаҳри ҳокими Баҳром Ҳайдаров гумонланувчи тариқасида процессуал тартибда ушлангани хабари берилганди.
Сўнгра унга нисбатан суд ажрими билан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас