19:50 / 11.06.2022
1 572

АҚШга боришни режалаштираётганлар учун муҳим хабар берилди

АҚШга боришни режалаштираётганлар учун муҳим хабар берилди
Америка Қўшма Штатлари 12 июндан бошлаб мамлакатга ҳаво йўли орқали кириб келувчи йўловчилар учун мажбурий коронавирус тестини бекор қилади.

«Associated Press» агентлиги маълумотига кўра, Жозеф Байден маъмурияти халқаро саёҳатчилар АҚШга парвоз қилишдан бир кун олдин COVID-19 учун ПЦР-тестини ўтказиш талабини бекор қилди.

«Ушбу қадам COVID-19 га қарши курашда эришган ютуқларимиз туфайли амалга оширилди», деди АҚШ соғлиқни сақлаш вазири Ксавье Бесерра.

Шу билан бирга, АҚШ расмийлари пандемия ҳолатини кузатишда давом этишларини ва агар вазият ўзгарса, ПЦР синови заруратини қайта кўриб чиқишларини билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » АҚШга боришни режалаштираётганлар учун муҳим хабар берилди