Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбари муфтий Нуриддин Холиқназаров Маккада муқаддас Каъбаи муаззама олдида туриб диёримизда, хусусан, Қорақалпоғистонда тинчлик бўлишини тилаб дуо қилди. Бу ҳақдаги видео ташкилот Telegram-каналида эълон қилинди.
«Юртимиздан 12 минг нафар ҳожилар зиёратга келдилар. Бу зиёратлар, қилинажак дуолар юртимизга файз олиб келади. Қорақалпоғистонда бўлаётган воқеалар бизни хавотирга солди, бефарқ бўлолмадик. Чунки биз бир элмиз, орамизни айиришларига йўл қўймаслигимиз керак.
Бугун Каъба олдида шу юрт, шу халқ учун дуо қилгани келдик. Келинг, азизлар, юртимиз ҳаққига дуо қилайлик. Каъба олдида қилинган дуо ижобатдир», деган муфтий ҳазрат. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”