Термизга Афғонистон ҳудудидан 5 та снаряд отилди

Бугун, 5 июль куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрига 5 та снаряд учиб тушган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, снарядлар Афғонистон ҳудудидан учиб келган, лекин портламаган, қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Термиз шаҳридаги Мажнунтол маҳалласида жойлашган 4 та уйга озроқ зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонига қулаган. Барча снарядлар сапёрлар томонидан зарарсизлантирилган.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг тегишли органлари афғон томони билан мазкур воқеанинг сабабларини ўрганмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Айтилишича, снарядлар Афғонистон ҳудудидан учиб келган, лекин портламаган, қурбонлар ва жароҳат олганлар йўқ.
Термиз шаҳридаги Мажнунтол маҳалласида жойлашган 4 та уйга озроқ зарар етган, бешинчи снаряд футбол майдонига қулаган. Барча снарядлар сапёрлар томонидан зарарсизлантирилган.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг тегишли органлари афғон томони билан мазкур воқеанинг сабабларини ўрганмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…