2022 йилнинг 6 июль куни Шайхонтоҳур туман судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат)да назарда тутилган жиноятда айбланаётган Uzmetronom сайти асосчиси С.Ежковнинг жиноят иши бўйича иккинчи суд мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда жабрланувчи К.Алламжонов ва судланувчи С.Ежков «Бриллиантовый мальчик» ва «Слив с дальним прицелом» мақолалари юзасидан ўз позицияларини билдирдилар.
С.Ежков тегишли далилларсиз материални эълон қилганидан афсусда эканлигини билдирди ва судда К.Алламжоновдан узр сўраган.
Ўз навбатида, Алламжонов, унинг мақсади — Ежковни жазолаш эмас, балки ўзининг ҳақ эканини исботлаш бўлганини, у бунга эришгани ва ўз аризасини қайтариб олишини билдирди. У ҳар қандай баҳслар кўчада, «подвал»ларда эмас, айнан судларда ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Ежковга нисбатан Жиноят кодексининг 139-моддаси (Туҳмат) билан жиноий иш очилганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди