Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.
Жумладан, Риштон тумани халқ таълими бўлими ходими ўзининг таниши бўлган аёл билан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 нафар фуқарони Фарғона давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим ҳамда ҳуқуқшунослик факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 18 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона давлат университетининг ҳарбий таълим факультети декани ўринбосари 4 нафар абитуриентни ушбу факультетга ўқишга киришларида амалий имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир учун 5,1 миллион сўмдан талаб қилиб, жами 20,4 миллион сўм олган вақтида ушланди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»