22:01 / 25.07.2022
1 192

Иқтисодиёт университети ректори касбларга талаб тез ўзгараётгани ҳақида гапирди

Иқтисодиёт университети ректори касбларга талаб тез ўзгараётгани ҳақида гапирди
Бугунги кунда бир нечта касбни эгаллаш давр талабига айланиб қолди. Бу ҳақда Иқтисодиёт университети ректори Қўнғиротбой Шарипов «Дарё» нашрига берган интервьюсида фикрларини билдирди.

Қўнғиротбой Шариповнинг айтишича, ҳозирда касбларга бўлган талаб жуда тез ўзгариб бормоқда.

«Ҳозирги кунда бир касбни эгаллаш модада эмас. Чунки касблар тез ўзгаряпти. Бир мутахассисликни битириб чиққунча бошқа талаблар бўлиб кетяпти. Бизнинг университетимизда ҳам 3-4 та касбни эгаллаш бўйича курслар ташкил қилганмиз», — деди ректор.

Қўнғиротбой Шариповнинг таъкидлашича, давлат ва жамиятни ўқиган ёшлар ривожлантиради.

«Ўқиган бола билан ўқимаган боланинг фарқи катта бўлади. Жамиятни ривожлантирадиган драйвер ўқимишли ёшлар деб биламан. Бола китоб ўқимаса, унинг фикри кўчадаги оддий нарсалар билан шаклланади. Қаердадир зўравонлик қилади, ҳаёт шу экан, деб ўйлайди. Лекин китоб ўқиган боланинг маданияти ўзгаради.

Ҳаётда яхши-ёмонларни солиштириш, таққослаш имконига эга бўлади. Институтга кирмади дегани, бу ўқимади дегани эмас. Ҳали олий таълим муассасасига кирмасдан, ўзининг устида ишлаётган, техникумларда касб ўрганаётган ёшлар ҳам бор. Демак, ҳаётда нимагадир қизиқиш керак. Мақсади бўлиши керак. Афсус, ҳозирги ёшларнинг айримларида олдига қўйган мақсади йўқ. Бир кунлик билан яшайдиганлари бор, уларга куни ўтса бўлди. Ёки ота-онасининг қарамоғида бўлиб қолади. Ўзининг олдига аниқ мақсадларни қўя олмайди.

ОТМни битирган ёшларимиз келажакда кимнингдир жойини эгаллаш учун вакант жойга ўтирмаслиги керак. Ўқишни битиргандан кейин, янги иш ўринларини яратиши лозим. Масалан, 30 фоиз ёшлар ОТМга кирган десак, улар қолган 70 фоиз ўқишга кира олмаганлар учун янги иш ўринлари яратадиган бўлиши зарур. Бунинг учун улар ўз соҳасининг мутахассиси бўлиши лозим. Афсуски, биз ёшларимизни бошидан тўғри йўналтириб, институтни битираётган пайтда унинг қўлига нафақат диплом, балки тадбиркорликни ўзи ярата оладиган мутахассис қилиб берсак, у келажакда кўчада қолмайди
», — деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Иқтисодиёт университети ректори касбларга талаб тез ўзгараётгани ҳақида гапирди