Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни 65 ёшни қарши олгани билан табриклаб, унга ўргатилган иккита чопқир от совға қилди.
“Ассалому алайкум, бизнинг қадрли, катта оғамиз. Шавкат Миромонович, 65 ёшга тўлганингиз билан чин кўнгилдан табриклайман. Мен отларни яхши кўраман, сиз ҳам уларни яхши кўришингизни биламан. Шу сабаб бутун Чеченистон халқи ва ўзим номимдан мана шундай чопқирларни сизга совға қилишга қарор қилдим”, - дейди Чеченистон раҳбари.
Қодиров ўз табригида Шавкат Мирзиёевни камтарин ва меҳмондўст инсон, шу билан бирга, доно ва узоқни кўра оладиган сиёсатчи дея таърифлади. Ўзбекистон етакчисининг ўз ватанига чин дилдан меҳр қўйгани, раҳбарлик қилган йиллари давомида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлганини ҳам қайд этди.
Чеченистон раҳбари Ўзбекистонга ташрифи чоғида бўлиб ўтган мазмунли учрашув ҳақида ҳам сўз юритди. Мирзиёевнинг юритаётган сиёсати тўғрилиги, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади. Президентнинг шарофати билан Ўзбекистон тез орада ислом туризми марказига айланишини, чунки бу заминда ислом динининг бой тарихи сақланиб қолганини қўшимча қилди.
“Ўзбекистонга ташрифим давомида бўлиб ўтган мазмунли учрашувимизни илиқ эслайман. Бу ерлар гуллаб-яшнаб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётгани учун унинг сиёсати тўғрилигига шахсан мен амалий сафарим давомида амин бўлдим. Ўзбекистоннинг юксалиб бораётганини, иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини жадал суръатларда ривожлантираётганини кўриш жуда қувонарли. Бундан ташқари, Шавкат Миромонович Россия билан яқин дўстона муносабатларни фаол ўрнатиб, ривожлантирмоқда. Аминманки, йиллар давомида дўстлигимиз мустаҳкамланиб боради ва янада кучаяди”, - деди Рамзан Қодиров.
У ўз табригида Ўзбекистонни, ўзбек халқини жуда яхши кўришини таъкидлаб, отаси шу ерда таҳсил олганини эслаб ўтди. Ушбу заминни “қадрли жой” деб билишини ҳам қўшимча қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди