Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов якшанба куни Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни 65 ёши билан табриклади ва икки томонлама муносабатларда шаклланган ҳурмат ва ўзаро ёрдам тамойилларини қайд этди. Бу ҳақида Туркманистон давлат ахборот агентлиги TDH хабар берди.
“Бунинг ёрқин тасдиғи бизнинг яқинда бўлиб ўтган учрашув ва музокараларимиз, шунингдек, ажойиб мамлакатингизга қилган биринчи давлат ташрифим чоғида имзонланган йирик ҳужжатлар тўпламидир. Шиддат билан олға интилаётган Ўзбекистон замон муаммоларини ҳал этишда муҳим рол ўйнайди ва кўплаб мамлакатлар билан очиқ ва конструктив алоқаларини давом эттириб келмоқда”, - дейилади Бердимуҳамедов табригида.
Кеча Шавкат Мирзиёевни таваллуд айёми билан Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам телефон орқали табриклаган эди. Суҳбат чоғида сиёсатчилар Ўзбекистон-Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилишди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди