Бухоро вилоятида педагогика коллежи директори ўринбосари фуқародан 200 доллар пора олганда ушланди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Вобкент тумани педагогика коллежи директори ўринбосари шу туманда яшовчи, 1983 йилда туғилган М.О. мазкур коллежнинг мактабгача таълим факультети сиртқи йўналишига имтиҳонларсиз ўқишга киритиш эвазига пул сўрагани аниқланган. Фирибгарлик йўли билан туманнинг Гаждумак маҳалласи Оқгул қишлоғида жойлашган кафеда фуқародан кимёвий ишлов берилган 200 долларни олаётган вақтда ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди