17:47 / 30.07.2022
1 560

«Kundalik.com» порталидан йиғиладиган пуллар ва унда ўқувчиларнинг маълумотлар хавфсизлиги ҳақида

«Kundalik.com» порталидан йиғиладиган пуллар ва унда ўқувчиларнинг маълумотлар хавфсизлиги ҳақида
29 апрел куни АОКАда умумтаълим мактабларининг АКТ билан таъминланганлик ҳолати юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжоновга «Kundalik.com» портали фаолияти, у орқали йиғиладиган маблағларнинг сарфланиши ва маълумотлар хавфсизлиги масаласида савол билан мурожаат қилинди.

«Электрон кундалик тизими 2019 йилдан бошлаб жорий қилинди. Бу давлат хусусий шерикчилиги асосида амалга оширилаётган лойиҳа ҳисобланади.

Ҳозирги кунда бу тизим 2 мингдан ортиқ мактабда жорий қилинган. Ҳали 10 мингта мактабга жорий қилингани йўқ.

Хўш, биз нега бу тизимни жорий қиляпмиз? Чунки, бизга қоғоздаги кундаликлардан воз кечиш анча фойдали. Масалан, 2 мингта мактабдаги ўқувчилар сонига ҳисобласак, қоғоздаги кундаликлардан воз кечиш орқали шу йилнинг ўзида давлат бюджетидан 1 млрд. сўм маблағ тежаб қолинади. Бундан ташқари, қоғозбозликларнинг олди олинади, шаффофлик таъминланади.

Бу тизимнинг айниқса, пандемия вақтида бизга катта ёрдами тегди. Болаларнинг баҳоси қўйиб борилди, давомати олиб борилди. Шу тизим бўлмаганда назоратни қандай қилардик, билмайман
», – деди вазир ўринбосари.

Унга кўра, «Kundalik.com» порталидан фойдаланганлик учун тўланадиган маблағни қиммат деб бўлмайди.

«Маблағга келсак, қилинган шартнома бўйича ота-оналар бир йилда 9200 сўм тўлайди. Бу бир ойга 800 сўм дегани. Ўйлашимча, бу ота-оналар учун жуда катта пул эмас.

Иқтисодий жиҳатдан қийинчилиги бор болалар нима қилади, дейдиган бўлсак, биз «Темир дафтар»даги оилаларнинг бу тизимга киришини бепул қилганмиз. Икки, уч нафар фарзанди борлар учун эса енгилликлар, чегирмалар белгиланган.

Порталдаги маълумотлар хавфсизлигига келадиган бўлсак, ота-оналар ва ўқувчиларнинг маълумотлари Ўзбекистоннинг «Uztelecom» ташкилоти серверларида жойлашган. «Uztelecom»нинг серверларида эса барча давлат ташкилотларининг маълумотлари сақланади. Бу порталдаги маълумотлар сақланишига шубҳа дегани, Ўзбекистондаги барча ташкилотларнинг маълумотлар базасига шубҳа дегани
», – деди Рустам Каримжонов.

Kundalik, Рустам Каримжонов

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Kundalik.com» порталидан йиғиладиган пуллар ва унда ўқувчиларнинг маълумотлар хавфсизлиги ҳақида