22:11 / 11.08.2022
1 432

Magic City’да икки фотосуратчи ўртасидаги жанжал пичоқбозликка айланиб кетди

Magic City’да икки фотосуратчи ўртасидаги жанжал пичоқбозликка айланиб кетди
Фото: Миллий гвардия
Жорий йил 6 август куни кечқурун Magic City истироҳат боғида фаолият юритаётган икки фотосуратчи ўртасида жанжал юз берган.

Миллий гвардия хабарига кўра, Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи, 20 ёшли Ш.Д. ҳамкасби, 25 ёшли Ҳ.K.га ўткир тиғли ошхона пичоғи билан жароҳат етказган.

Воқеа жойига етиб келган ички ишлар органи ходимларига фуқаро Ш.Д томонидан қаттиқ қаршилик кўрсатилган. Шундан сўнг, ходимлар Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларини ёрдамга чақирган ва фуқаро қўлга олинган.

Жароҳатланган фуқаро Ҳ.K.га тиббий ёрдам кўрсатилган, ҳозир унинг саломатлиги қониқарли.

Ҳуқуқбузар Ш.Д.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходими қонуний талабларини бажармаслик) бўйича жазо тури қўлланилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият