07:00 / 12.08.2022
1 806

Бухорода спортчи калтаклаб кетилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган

Бухорода спортчи калтаклаб кетилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидан бирида жанжал юзага келгани ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Унда бир гуруҳ шахслар бир йигитнинг уриб тепкилаганини кўриш мумкин. Жабрланувчи спортчи эканлиги айтилмоқда.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматига кўра, ҳолат ҳодиса содир бўлган вақтнинг ўзидаёқ Бухоро шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасида тегишли тартибда қайддан ўтказилган. Воқеа содир бўлган жой, вақт ва иштирокчиларнинг шахсига аниқлик киритилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов натижалари юзасидан қўшимча ахборот берилиши маълум қилинган.

2021 йил 17 август куни Қарши шаҳрида спорт мураббийи Элбек Раҳимовни бир гуруҳ шахслар одамлар кўз ўнгида калтаклаб, машинага солиб олиб кетишган, кейинроқ мураббийнинг жасади Чироқчи туманидан топилганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бухорода спортчи калтаклаб кетилди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган