Ташриф олдидан Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров эзгу тилакларини билдирди.
Аввал хабар берганимиздек, Президент 17-18 август кунлари Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга боради. «Албатта, бу жуда ҳам тарихий ташриф. Сабаби, 30 йил ичида биринчи марта президентимизнинг Саудия Арабистонига [давлат] ташрифи амалга ошмоқда.
Ташриф давомида давлатимиз раҳбари Саудия Арабистони подшоси, у ердаги мутасаддилар, жуда кўп ташкилотлар, Ислом тараққиёт банки ва бошқа ташкилот раҳбарлари билан учрашувлар қилади. Иншааллоҳ, мана шу учрашувлар орқасидан юртимизга жуда катта иқтисодий ривожланишга сабаб бўладиган ҳужжатлар имзоланади», – деди Нуриддин Холиқназаров. Муфтийнинг қўшимча қилишича, Давлат раҳбари ташриф доирасида Умра зиёратида ҳам бўлади.
Муфтий, шунингдек, Президентнинг ушбу ташрифи ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий, ҳам диний-маънавий томондан манфаатли бўлиши учун халқдан дуо қилишини сўраган.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев Икки муқаддас масжид ходими – Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифига биноан икки кун давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Ташриф дастурига мувофиқ, Жидда шаҳрида олий даражадаги Ўзбекистон-Саудия саммитининг асосий тадбирлари бўлиб ўтади.
Музокаралар кун тартибидан мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, энергетика, молия соҳаларида ва маданий-гуманитар йўналишда янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Алоҳида эътибор “яшил” иқтисодиёт, юқори технологиялар ва рақамлаштириш, тиббиёт, кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳаларида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга қаратилади.
Саммит якунида икки томонлама битимларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди