24 нафар Афғонистон фуқароси давлат чегарасини бузиб ноқонуний тарзда Ўзбекистонга ўтган. Бу ҳақдаги ДХХ чегара қўшинлари ахбороти ЎзА саҳифаларида эълон қилинди.
«2022 йилнинг 21 август куни Сурхондарё вилоятининг «Пайғамбар ороли» ҳудудида бир гуруҳ Афғонистон фуқаролари давлат чегарасини бузиб, қайиқда орол томон ҳаракатланган. Қоидабузарлар ҳудудга етиб борган Ўзбекистон чегара қўшинлари ҳарбийларига қаршилик кўрсатган», дейилади ДХХ чегара қўшинлари ахборотида.
Ўзбекистон чегарасини бузган барча 24 киши шахсини аниқлаш ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш мақсадида қўлга олинган. Маълум бўлишича, чегарани бузиб ўтган афғонистонликлар Ўзбекистоннинг чегара ҳудудида кўп миқдорда ўсадиган қизилмия ўсимлиги илдизини ноқонуний равишда олиб кетишни мақсад қилган.
Чегара қўшинлари ахборотига кўра, айни пайтда «Пайғамбар ороли» ҳудуди Ўзбекистон чегара қўшинлари бўлинмаларининг тўлиқ назорати остида. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)