18:47 / 24.08.2022
1 678

Ўзбекистонда қайси ҳудудлар пиёз экишга ихтисослаштирилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда қайси ҳудудлар пиёз экишга ихтисослаштирилгани маълум бўлди
Бугунги кунда дунё бўйича пиёз 4,500 млн гектар майдонга экилиб, 85,795 млн тонна маҳсулот етиштирилмоқда, унинг ўртача ҳосилдорлиги бир гектарга 19,31 тоннани ташкил этади.

Пиёз маҳсулотини ишлаб чиқариш бўйича Хитой, Ҳиндистон, АҚШ, Эрон каби давлатлар етакчи ўринни эгаллайди ва шу билан бирга пиёз ушбу давлатлар сабзавотчилигида асосий экинлардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистонда ҳам пиёзни янги серҳосил ва турли муддатларда етиштиришга мос навларини яратиш, уруғидан, кўчатидан ҳамда нўшидан етиштиришда такомиллашган технологияларни қўллаш долзарб масалалардан ҳисобланади.

Мамлакат бўйича пиёз экспортини йўлга қўйиш, ялпи ҳосилни кўпайтиришга оид чора-тадбирлар фаол олиб борилмоқда.

Ўзбекистон аҳолисини пиёзга бўлган талабини қондириш, бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида 2022 йилда барча тоифа хўжаликлари томонидан жами 1 млн 897 минг тонна, шундан фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 954,1 минг тонна ҳамда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларида 943,2 минг тонна пиёз етиштириш прогноз қилинмоқда.

Ҳудудлардаги фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2022 йил ҳосили учун жами 59,1 минг гектар, шундан баҳорда 22,5 минг гектар, август-сентябр ойларида 14,9 минг гектар майдонларга пиёз экилган ва ноябрь декабрь ойларида тўқсонбости усулида яна 21,7 минг гектар экилиши режалаштирилган.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Ўзбекистонда қуйидаги туманлар пиёз экишга ихтисослаштирилган:
Оҳангарон;
Паркент;
Бўстонлиқ;
Шароф Рашидов;
Зомин;
Жомбой;
Тайлоқ;
Самарқанд;
Китоб;
Шахрисабз;
Яккабоғ;
Жарқўрғон;
Сариёсиё;
Денов.

Мамлакатда экспорт учун пиёзнинг истиқболли маҳаллий навларидан «Равнақ», «Истиқбол», «Зафар», «Оқ дур» ва хорижий навлардан «Манас», «Дайтона», «Леоне» ва «Банко» навлари етиштирилмоқда.

2022 йилнинг 7 ойи давомида 22,4 млн доллар миқдоридаги 158,7 минг тонна пиёз Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Латвия, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Уммон каби давлатларга экспорт қилинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда қайси ҳудудлар пиёз экишга ихтисослаштирилгани маълум бўлди