“Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва валюта намуналарини экспресс аниқлаш жараёнида техник воситаларидан фойдаланиш тартибларини тасдиқлаш ҳақида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президент қарорига асосан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва валюта намуналарини экспресс аниқлаш жараёнида техник воситаларидан фойдаланиш тартибини жорий этиш ҳамда экспресс аниқловчи замонавий техник воситаларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилиш бўйича вазифалар белгиланган.
Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни экспресс аниқлаш жараёнида техник воситаларидан фойдаланиш тартиби ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда валюта намуналарини экспресс аниқлаш жараёнида техник воситаларидан фойдаланиш тартиби тасдиқланади.
Шундай тартиб жорий этиладики, унга мувофиқ 2023 йил 1 июлдан бошлаб, тезкор-қидирув тадбирларини амалга ошираётган тезкор ходим:
- гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатни қайд этишда аниқланган модда (буюм) гиёҳванд воситаси ёки психотроп моддасига тааллуқли эканлигига шубҳа пайдо бўлганида;
- аниқланган модда (буюм)ни гиёҳванд воситаси ёки психотроп моддаси қайси турига мансублиги бўйича иккиланганида;
- гиёҳванд воситаси ёки психотроп моддаси янги турлари (аналоглари)ни учратганида;
- тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда аниқланган валюта намунаси қалбаки эканига шубҳа пайдо бўлганида;
- тезкор тадбирлар давомийлигини таъминлаш учун зарурат юзага келганда тезкорликни амалга ошириш ҳамда вақтини тежаш мақсадида, улар аниқланган жой ўзида ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар биносида, холислар иштирокида мазкур модда (буюм) ёки валюта намуналарини экспресс аниқлаш техник воситаси ёрдамида текширади.
Белгиланишича, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ҳамда валюта намуналарини экспресс аниқловчи замонавий техник воситалар заруратга кўра хариди билан боғлиқ сарф-харажатлар тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Белгилаб қўйилишича, тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар тезкор ходимлари учун тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва валюта намуналарини экспресс аниқлаш жараёнида техник воситаларидан фойдаланиш бўйича мавзули ўқув-семинарларни ташкил этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?