Жорий йил 29 август куни Адлия вазирлиги томонидан мустақилликнинг 31 йиллигига бағишлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз”шиори остида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга ҳамда қонунийликни мустаҳкамлашга бағишланган “Адлия халқ орасида” номли ҳуқуқий фестиваль илк маротаба ўтказилди.
Тошкент марказий Эко боғида ташкил этилган ушбу тадбирда Адлия вазирлиги масъуллари, адлия органлари ходимлари, Оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кўплаб фуқаролар иштирок этишди.
Адлия вазирлиги масъули фестивални кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми бошланди. “Ёшлар” радиоканали ҳамда “Ориат доно” радиоканали ижодкорлари билан ҳамкорликда қизиқарли ўйин ва викториналар ташкил этилди.
Жумладан, “Ёшлар” радиоканали бошловчилари томонидан ўтказилган викторинада фуқаролар турли вазиятларда қандай ҳаракат қилиш кераклиги, муаммоли вазиятларга қандай ҳуқуқий ечим топиш бўйича турли казусларга жавоб беришди. Ушбу шартда кўплаб фуқаролар иштирок этиб, ўз билимлари ва ҳаётий тажрибаларини синаб кўришди. Фаол иштирокчилар эсдалик совғаларига эга бўлишди.
Шунингдек, “Ориат доно” радиосида доимий ўтказиладиган “Таваккал” дастури бугун ушбу тадбир орқали юртдошларимиз кўз ўнгида жонли равишда ташкил қилинди. Унда иштирокчиларга меҳнат қонунчилиги, ишсизлик, таълим, соғлиқни-сақлаш, фуқаролик ва мамлакатнинг ҳар бир фуқароси билиши лозим бўлган бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга оид қизиқарли саволлар берилди. Иштирокчилар саволларга “Тўғри” ёки “Нотўғри” деб жавоб беришди. Викторинада фаол иштирок этган фуқаролар вазирликнинг эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Фестиваль “Эко боғ”га ҳордиқ олиш мақсадида келган фуқаролар учун чинакам байрамга айланди. Тадбирга таклиф этилган эстрада хонандалари ижросидаги куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади. Энг асосийси юртдошларимиз ўзларининг ҳуқуқий билим даражаларини синовдан ўтказишди.
Фестивалда “Ҳуқуқий маслаҳат” акцияси доирасида Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ходимлари, нотариуслар, адвокатлар ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари, ФҲДЁ ва давлат хизматлари марказлари, “Мадад” ННТ ходимлари томонидан фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Шунингдек, тадбир давомида “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази томонидан нашр этилган китоблар ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан яратилган маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилди.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
“Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?