Айни пайтда Бойсун туманидаги Бойбулоқ, Вишневский, Хўжа Ғур-Ғур ота ғорлари россиялик махсус экспедиция томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ғоршунослар Чўлбайир тоғ тизмасидаги Бойбулоқ ва Вишневский ғорларини тадқиқ этиб, бу икки ғорнинг туташган қисмини излаб топишмоқчи.
Бойсун тумани
© Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси
Бойбулоқ ғори туман марказидан 65 кмузоқликда жойлаган. Тоғли ҳудуддаги Деҳиболо қишлоғидан оғир тоғ йўли орқали 6-7 соатда етиб борилади.
Экспедиция раҳбари Вадим Логиновнинг қайд этишича, Бойбулоқ ва Вишневский ғорлари туташган бўлиши мумкин. Орадаги масофа атиги 70 метр чамаси. Бойбулоқ ғорининг аниқланган ғор йўллари 8 кмни, чуқурлиги эса 1238 метрни Вишневский ғорининг аниқланган ғор йўллари 14 кмни, чуқурлиги эса 1430 метрни ташкил этмоқда.
Маълумот учун, ҳозирда дунёда Грузиядаги Крубера ғори энг чуқур ғор ҳисобланади. Унинг чуқурлиги 2196 метрни ташкил этади. Агар ғоршуносларнинг тахминлари ҳақиқат бўлиб чиқса, Бойсундаги "Қоронғи юлдуз" дея номланган ушбу ғор дунёдаги энг чуқури бўлиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди