
Фото: edu.uz
Бугун, 5 сентябр куни Халқ таълими вазирлиги тизимидаги 10 085 та мактабда 2022-2023 ўқув йили дарслари бошланди.
Вазирлик хабарига кўра, жорий ўқув йилида 702 000 нафар болалар умумтаълим мактаблари 1-синфига қабул қилинди. Уларга 12 турдаги ўқув қуроллари, мактаб сумкаси, дарсликлар мажмуасидан иборат Президент совғалари топширилди.
Мактабларда таҳсил олаётган 6 469 737 нафар ўқувчи иштирокида ташкил этилган “Биринчи қўнғироқ” тадбирларида маҳаллий ҳокимликлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари, маҳалла фаоллари, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
“Биринчи қўнғироқ” тадбирлари “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида ташкил этилди, унда мактаблар кўзга кўринган битирувчилари ҳамда давлат идоралари раҳбарлари қатнашди.
Республикадаги барча умумтаълим мактабларида 2022-2023 ўқув йили биринчи дарс соати — “Мустақиллик дарслари” бўлиб ўтяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар