
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 февраль куни «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳамда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора- тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-74-сон Фармонига кўра 2022 йил октябрь ойидан бошлаб 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар ва одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касалликка чалинган 18 ёшгача болаларга тўланадиган нафақаларни ҳамда парваришлаш нафақасини фуқаролардан ҳеч қандай мурожаат талаб этилмасдан «проактив» шаклда тайинлаш тизими жорий этилмоқда.
Шуни таъкидлаш лозимки, фуқаронинг мурожаатисиз давлат хизматларини «проактив» шаклда кўрсатиш амалиёти Республикамизда илк маротаба Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан жорий этилади.
Яъни, фуқаро нафақа тайинлаш учун бирорта давлат органига мурожаат қилмайди. Бунда, нафақа тайинлаш учун барча маълумотлар Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан электрон шаклда олинади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар