11:34 / 16.09.2022
1 407

Атеист

Атеист
1811 йил 25 мартда инглиз шоири Перси Биши Шелли атеизмнинг зарурлиги ҳақида нашр қилган рисоласи учун Оксфорд университетидан ҳайдалган.

Бечора атеистларга ҳар қанча ачинса арзийди. Бундан кўра қийин хасталик йўқ дунёда. Ажойиб санъатида, дақиқ махлуқотларида, бу кенг коинотдаги гўзал тартиб-интизомида Аллоҳни кўра олмаган кўзлар кўрдир. Бундан ўтадиган кўрлик йўқ! Бу басират кўрлигидир.

Бир қизиқ латифа бор. Атеистлардан бирининг отаси ўлиб қолибди. Унга мусулмон дўсти таъзия билдирибди:

Бериш ҳам, олиш ҳам табиатнинг иши. Ундаги ҳамма нарса тасодифдир. Сабрингни қиймати йўқ. Жазавага тушишингни фойдаси йўқ. Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутма. Ўликнинг ҳам , тирикнинг ҳам қиймати йўқ. Биз дўстинг Стефан айтганидек фақатгина кимёвий чиқиндилармиз. Йўқ бўлиб кетамиз. Ўлиш учун пайдо бўлганмиз. Йўқликдан йўқликка кетиш учун келганмиз. Боқийлик кучлиларга хос. Отанг бузуқ ва заиф бўлмаганида маймунлар каби ўлмаган бўлар эди. Афзал нав ҳукмрон бўлиши учун ҳали табиат албатта ундан яхшироғини танлайди. Табиат ажрингни буюк қилиб берсин. Саъй-ҳаракатингга мукофот берсин. Отангга Дарвиннинг “Навларнинг асли” китобидан бир-икки варақ ўқиб қўй. Шояд маймундан тиканга айланса! Саломат бўл!”.

Ўлимнинг устидан албатта кулиб бўлмайди. Бизнинг барчамиз мусулмонми, кофирми барибир ўламиз. Ёзилган бу таъзия қанчалар ёқимсиз бўлмасин, атеистникичалик жирканч эмас. Атеист бизга: “Аллоҳинг йўқ!”, демоқда. Мана бу энг жирканч гап!

Гоҳида кўз очилиши учун белдан пастга зарба бериш лозим бўлиб қолади. Атрофидаги барча нарсада Аллоҳни кўра олмаган инсон ҳеч нарсани кўрмайди!

Ҳа айтмоқчи, суратдаги санъат асари муаллифи Аллоҳ таоло!

Абдулқодир Полвонов

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият