1 125
Сардор Умрзоқов пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилишини билдирди
Айни дақиқаларда бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов пахта теримидаги қонунбузилишларни танқид қилди.
«Вилоятлар раҳбарларини пахта теримида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилиш тўғрисида алоҳида огоҳлантирган эдик. Шунга қарамай, пахта терими бўйича ҳар куни ижтимоий тармоқларда янги-янги хабарлар тарқалмоқда. Энди тадбиркорлардан, бюджет ташкилотларининг оддий ходимларидан ҳашарчиларни жалб қилиш учун пул йиғиш авжига чиқяпти экан.
Бу ҳолатлардан битта хулоса қилиш мумкин. Мазкур иш билан шуғулланаётган ҳар қандай раҳбарни ҳурматли президент сиёсатларига хиёнаткор деб баҳолаш мумкин.
Бош прокуратура (Ниғматилла Тўлқинович) бундай ҳолатларга алоқадор бўлган шахсларни ҳеч иккиланмай зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиши керак. Ҳудудий прокурорлар билан биргаликда бизга қонун устуворлигини таъминлаб беришларингиз керак», — деди Сардор Умрзоқов. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади