Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги
Тошкент вилояти ҳокимлиги Чирчиқдаги «Maxam Chirchiq» корхонасида юз берган ёнғин тўлиқ бартараф этилганини эълон қилди.
Қайд этилишича, ҳолат туфайли корхонанинг икки нафар ходими жароҳатланган. Улар айни пайтда Чирчиқ шаҳридаги шифохонада муолажа олмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам икки нафар ходим енгил тан жароҳати олганини, улар Чирчиқ шаҳридаги шифохонада муолажа олаётганини тасдиқлади. Ҳалок бўлганлар йўқ.
«Ҳодисанинг сабаб ва оқибатларини атрофлича баҳолаш мутахассислар томонидан алоҳида текширувни талаб қилиши туфайли, кейинроқ батафсил ахборот берилади», дейилади ҳокимлик хабарида.
Чирчиқ шаҳридаги «Maxam Chirchiq» заводида сешанба куни тахминан соат 8:30 ларда портлаш содир бўлди. «Ўзкимёсаноат»нинг аниқлик киритишича, «қисқа портлаш» Аммиак-1 ишлаб чиқариш цехиданинг синтез бўлинмасида юзага келган. Натижада цехнинг синтез калоннасида ёнғин келиб чиққан.
Воқеа жойига бош вазир ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари зудлик билан етиб борди.
«Ўзкимёсаноат» портлаш оқибатида корхонанинг бошқа ишлаб чиқариш майдонлари ҳамда аҳоли яшаш пунктларига зарар етмагани, атроф-муҳитга зарарли газлар тарқалмаганини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди
Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар
Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади
Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди
Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди
Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари...
Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди?
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади