
Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи чоғида журналистлар билан мулоқот қилди. Суҳбат давомида таълим соҳаси ҳақида ҳам гапириб, дарсликлар яратиш масаласига тўхталди.
Президентнинг таъкидлашича, таълим соҳасида қилиниши керак бўлган ишлар кўп.
«Дарсликлар масаласида ҳам анча муаммо бор экан, унинг ичига кириш керак. Дарсликлар савияси ҳақида катта муҳокамалар бўлди. Финляндиянинг стандарти билан бир хилда 1–4-синфлар учун дарсликлар қиладиган бўлдик. Нимага десангиз, Финляндия халқ таълими Европа миқёсида, умуман, дунёда рақобатга чидамли, кўп тажрибани ўзидан ўтказган» — деди давлат раҳбари.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) October 8, 2022
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазирлиги келиб тушган 6229 та ариза асосида бошланғич синфлар учун янги авлод дарсликлари апробациясини бошлаганини эълон қилган эди.
Шавкат МирзиёевФинляндия СтандартиДарсликлар МасаласиТаълим СоҳасиБошланғич СинфларЯнги Авлод Дарсликлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар