15:24 / 17.10.2022
1 211

Бир ой давомида Ўзбекистонда қовун деярли 2 баробар арзонлашди

Бир ой давомида Ўзбекистонда қовун деярли 2 баробар арзонлашди
Фото: agronet.uz
Сентябрь ойининг иккинчи ўн кунлигидан бошлаб Ўзбекистонда полиз маҳсулотларининг улгуржи нархлари динамикасида пасайиш тенденцияси шаклланди. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.

Сўнгги бир ой давомида ушбу маҳсулотларнинг ўртача улгуржи нархи қарийб 2 баробарга пасайди. Бундан ташқари, айни пайтдаги улгуржи нархлар сўнгги уч йил ичида ушбу давр учун энг паст кўрсаткичда бўлмоқда.

2022 йил 9 сентябрдан 14 октябргача бўлган даврда полиз маҳсулотларининг ўртача улгуржи нархи 2 500 дан 1 300 сўм/кг гача пасайган.

Бу бир ойдан кўпроқ вақт ичида нархлар 1,9 баробарга тушганини англатади. Ҳозирги даражалар 2022 йил 15 июлдан 22 июлгача қайд этилган энг паст даражаларга жуда яқин.

Бундан ташқари, 2022 йил 14 октябрь ҳолатига кўра, қовуннинг ўртача улгуржи нархи ўтган уч йилнинг шу санасида қайд этилган кўрсаткичларга нисбатан энг паст кўрсаткичдир.

Масалан, қовуннинг жорий ўртача улгуржи нархи 2021 йилга нисбатан 41 фоизга, 2020 йилга нисбатан 24 фоизга ва 2019 йилга нисбатан 19 фоизга арзон.

Таҳлилчилар бу йил Ўзбекистондан қовун экспорти рекорд даражада бўлганини бир неча бор қайд этишган.

Айни пайтда Ўзбекистондан полиз маҳсулотларини экспорт қилиш мавсуми фаол паллада ва ички бозорда ушбу маҳсулотларнинг нисбатан паст нархлари ташқи бозорларга полиз маҳсулотларини жўнатиш ҳажмини янада оширишга туртки бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Бир ой давомида Ўзбекистонда қовун деярли 2 баробар арзонлашди