
Франциянинг Марсель шаҳрида яшовчи мусулмонлар шаҳар марказидаги яҳудийлар ибодатхонаси – синагогани сотиб олишди. Битим қиймати 400 минг еврони ташкил қилди. Синагога масжидга айлантирилади. Бу ҳақда хорижий ОАВга иқтибос келтирган ҳолда "Кун" нашри хабар бермоқда.
Мусулмонларни синагогани сотиб олишга шу кўчада жойлашган масжиднинг кичиклик қилаётгани, айниқса жума намозлари вақтида, мажбур қилган.
Шаҳарнинг яҳудийлар жамоати аъзолари бир неча йил аввал шаҳар марказини тарк этиб, унинг чеккасига кўчиб ўтишган. Бунинг оқибатида синагога бўшаб ётган.
Марсель яҳудийлар жамоати 70 минг кишидан иборат бўлиб, нафақат Францияда, балки бутун Европада ҳам энг кўп сонли яҳудий жамоатларидан ҳисобланади.
Бу орада шаҳар мусулмонлари шаҳарда жомеъ масжиди қурилишига эришишмоқчи. Масжид қурилиши лойиҳаси 23 млн еврога баҳоланмоқда. Агар масжид қуриладиган бўлса, Франциядаги энг катта масжидга айланади.
ОАВ маълумотларига кўра, Францияда 2,5 мингта масжид бор, яна 300 та янги масжид қурилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар