date
views 1 390

Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади
Мактаб ўқувчилари учун кузги таътил 4 ноябрдан бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, мактаб ўқувчилари учун I чоракнинг сўнгги куни 3 ноябрга тўғри келиб, 4 ноябрь куни кузги таътилнинг илк куни саналади.

Вазирлик хабарига кўра, таътил 6 календарь кун, яъни 9 ноябргача давом этади. II чорак эса 10 ноябрдан бошланади.

Маълум қилинишича, ўқув йили давомидаги таътилларнинг муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорига асосан белгиланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади