date

Фарғонада 3 минг долларни сўмга айирбошлаётган ноқонуний валютафуруш қўлга олинди

Фарғонада 3 минг долларни сўмга айирбошлаётган ноқонуний валютафуруш қўлга олинди
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Фарғона вилояти Бувайда туманида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментининг Бувайда туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда туман марказидаги савдо дўкони атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган А.Ғ. фуқаро С.А.га жами 3 минг долларни 33,7 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 3 минг долларни сўмга айирбошлаётган ноқонуний валютафуруш қўлга олинди