
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ижтимоий тармоқда тарқалган, пойтахтда тўртта автомобиль иштирокида содир бўлган ЙТҲ юзасидан маълумот берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 14 ноябрь куни соат 21:10 да Тошкент шаҳри Амир Темур кўчаси ТАТУ университети қаршисида:
- ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган А.К. бошқарувидаги Lada Vesta;
- ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Л.М. бошқарувидаги Equinox;
- ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги Mercedes-Benz;
- йўл четида тўхтаб турган Nexia (ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилмоқда) автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва Equinox автомобили ағдарилган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 15, 2022
Ҳодиса оқибатида Equinox ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар