
Фото: Видеодан олинди
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактаблардан бирида ўқувчи қиз бошқа синфхонадаги дарсга халал бериб, ўқитувчига ҳужум қилгани акс этган видео тарқалди. Андижон вилоят ИИБ хабарига кўра, бу ҳолат Улуғнор тумани, «Мингчинор» МФЙда жойлашган 17-сонли умумтаълим мактабида содир бўлган.
Видеода ўқитувчи 7-синф ўқувчиси бўлган қизга танбеҳ бергани, шундан сўнг улар ўртасида тортишув юзага келганини кўриш мумкин.
Тортишув жанжалга айланиб, қиз стол устидан сакраб ошиб ўтади ва ўқитувчини тепади. Бошқа ўқитувчилар уларни ажратиб қолишган.
— Шухрат Раззаков (@ShuhratRazzakov) November 25, 2022
Баҳс нимадан келиб чиққани ҳозирча маълум қилинмади.
«Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Вазиятга тўлалигича ойдинлик киритилиб, ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади», – дейилади ИИБ хабарида.
Андижон вилоятиУлуғнор туманиМактаб ўқувчисиЎқитувчи билан жанжалВидеодаги воқеаИжтимоий тармоқларда тарқалди Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар