"Тепағон маҳалласи раиси" лавозимидан озод қилинди

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Яккасарой туманидаги “Армуғон” маҳалласи раиси Аъзам Қодиров томонидан фуқаро камситилгани ҳамда калтаклаганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалди.
Яккасарой туман ҳокимлиги матбуот хизмати бугун ушбу ҳолат юзасидан муносабат билдирди. “Армуғон” маҳалла гузаридаги ҳолат бўйича Яккасарой туман ҳокимлиги Ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари О.Рихсибоев, туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғи И.Хаитхўжаев ҳамда туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қуватлаш бўлими бошлиғинининг маслаҳатчиси Т.Сайфуллаевлар ишитрокида йиғилиш ўтказилди, дейилади ҳокимлик телеграм каналида.
Аъзам Қодиров ўзининг бажараётган вазифасига номуносиб хатти-ҳаракатларни амалга оширгани учун 2022 йил 28 ноябрдан “Армуғон” маҳалласи раиси лавозимидан озод қилингани айтилган.
Туман ҳокимлиги ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий ёки жиноий тусдаги жавобгарлик чораси қўлланиш-қўлланмаслигини маълум қилмаган.
Таҳририятдан: ҳокимлик “...бу ҳолат бажараётган вазифасига номуносиб хатти-ҳаракатларни амалга оширган”, деб ҳисоблайди. Биз буни инсон номига номуносиб хатти-ҳаракат, деб ҳисоблаймиз. Маҳалла раиси шунчалар зўрми? Маҳаллаларда бундай одамлар учун алоҳида дафтар очилиб, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилмайдими? Саволлар кўп. Раис ишдан бўшади, вассалом.

Изоҳлар 0
…