10:17 / 11.12.2022
1 044

Ноябр ойида мева-сабзавотлар нархи қандай ўзгарди?

Ноябр ойида мева-сабзавотлар нархи қандай ўзгарди?
2022 йилнинг ноябрь ойида мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг октябрь ойига нисбатан ўзгариш маълумотлари эълон қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Бир ой ичида қуйидаги мева-сабзавотларнинг нархи ошган:
Олма — 1,9 фоизга;
Нок — 2,5 фоизга;
Шафтоли — 1,9 фоизга;
Узум — 4,5 фоизга;
Банан — 3,3 фоизга;
Тарвуз — 6 фоизга;
Қовун — 3,2 фоизга;
Бодринг — 75 фоизга;
Помидор — 24 фоизга;
Сабзи — 5,8 фоизга;
Картошка — 2,2 фоизга;
Пиёз — 11,1 фоизга ошган.

Айрим сабзавотларнинг эса нархи тушган:
Шолғом — 2,3 фоизга;
Турп – 2,1 фоизга;
Лимон — 18,8 фоизга арзонлашган.

Бундан ташқари, мандарин нархлари ҳам тушиб бормоқда. Айни пайтда Покистон мандаринини чакана савдода 13 минг сўмга харид қилиш мумкин. Бозорларда улгуржи нарх бир килограмм мева учун 11 минг сўмдан паст.

Покистон мандаринининг бозорларга кириб келиши барча турдаги цитрус мевалари ва биринчи навбатда мандаринлар нархининг пасайишига олиб келди.

Бунгача уларнинг чакана нархи килограмми учун 40-50 минггача етган. Улар Ўзбекистонга Хитой, Туркия, Эрон каби давлатлар томонидан етказиб берилган.

Айни пайтда бошқа мамлакатлардан импорт қилинган мандаринлар нархи килограмми учун 20 мингдан пастга тушиб кетган. Бу эса Покистондан мандарин етказиб бериш камайгунича Хитой, Эрон ва Туркиядан импортнинг тўлиқ тўхтатилишига олиб келиши мумкин.

2021 йилда Ўзбекистон рекорд ҳажмдаги — 35,3 минг тонна мандарин импорт қилган, шундан 68 фоизи Покистондан олиб келинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноябр ойида мева-сабзавотлар нархи қандай ўзгарди?