Тошкентда уй-жой ижараси нархларининг ўзгариши таҳлил қилинди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
Кузнинг сўнгги ойида пойтахтда ижара нархларининг пасайиши қайд этилди. Октябрь ойига нисбатан ноябрь ойида Тошкент шаҳрида ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга камайди.
Шу билан бирга, йил бошидан бери пойтахтда ўртача ижара нархи 35 фоиздан ошди ва 1 квадрат метр учун деярли 10 долларни ташкил этди.
1 квадрат метр учун энг юқори ижара нархи Шайхонтоҳур (13,2 доллар), Миробод (12,3 доллар) ва Яккасарой (12,2 доллар) туманларида қайд этилди.
Нисбатан арзон нархлар Учтепа (8,1 доллар), Сергели (7,2 доллар) ва Бектемир (6 доллар) туманларида қайд этилди.
Шунингдек, 2022 йил ноябрь ойи учун Тошкент шаҳрида уй-жой нархлари ўзгариши таҳлил қилинган.
2022 йилнинг ноябрь ойида Тошкент шаҳри бўйича уй савдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўртача 8 фоизга (7 814 тадан 8 408 тага) ошган.
Мазкур даврда 1 квадрат метр учун нархлар ўртача 27 фоизга ошган, яъни ушбу кўрсаткич 2021 йил ноябрда 849 доллар бўлган бўлса, 2022 йил ноябрда 1 078 долларга етди.
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида 1 кв метр учун уй нархлари ўртача кўрсаткичдан (1 078 доллар) сезиларли даражада юқори ҳисобланади. Хусусан:
Мирободда — 1 285 доллар (+20 фоиз);
Яккасаройда — 1 178 доллар (+ 9 фоиз);
Шайхонтоҳурда — 1 144 доллар (+6 фоиз);
Мирзо Улуғбекда — 1 137 доллар (+6 фоиз);
Юнусободда — 1 117 доллар (+ 4 фоиз).
Маълумот учун: 2022 йил 9 ойида Тошкент шаҳри бўйича ўртача иш ҳақи 5,9 миллион сўмга етиб, 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 32,5 фоизга ўсган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди
АҚШда Трамп тарафдорлари Вакиллар палатаси спикерини лавозимидан четлата олмади
Москвада Ўзбекистон ва Россия президентлари учрашуви бўлиб ўтди
Европа чемпионлар лигаси, "Бавария" ва ҳакамлар...
Россиялик хакерлар Путин табригини Украина сайтларига жойлаштирди
Афғонистонда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 153 нафарга етди