1 438
Энергетика вазирлиги: Хитой компанияси тарифни туширишга кўнмаса, шартнома имзоланмайди
Энергетика вазирлиги Намангандаги тендер бўйича берилган таклиф қайта кўриб чиқилиши ортидан пайдо бўлган айрим саволларга тушунтириш берди.
Вазирликка кўра, ўтказилган тендер тартиби бўйича унда ким қанча таклиф берганини аввалдан билиб бўлмайди. Таклиф конвертлари очилгандан сўнг билинади.
Таклиф конвертлари очилганда эса Намангандаги ушбу лойиҳага Хитой компанияси бошқа компанияларга қараганда энг кам тариф берган.
«Лекин унинг шу таклифи қиммат ҳисобланади», – дейилади вазирлик изоҳида.
Қайд этилишича, вазирлик бошқа компаниялар ичида ушбу компаниянинг кам тариф таклифи бергани хабарини берган, холос. Кейинги хабарида эса ушбу лойиҳа бўйича тарифини оптималлаштириш юзасидан қўшимча музокаралар олиб борилиши айтилган.
Вазирлик, шунингдек, таҳририятнинг «агар хитой компанияси вазирлик берган тариф таклифларига рози бўлмаса-чи?» мазмунидаги саволига ҳам тўхталиб, «агар, Ўзбек томонининг тарифни тушириш бўйича талабига Хитой томони кўнмаса, Ўзбекистон улар билан ушбу лойиҳа юзасидан шартнома имзоламасликка ҳаққи бор»лигини айтмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун автодромда имтиҳон қабул қилиш методикаси эълон қилинди
Путин ва Си Цзиньпин Ғарбга қарши туришга тайёрланмоқда
Тунги клубдаги танишув, психотроп моддалар ва 10 минг долларга пулланиши керак бўлган фарзанд